Учрашувда Андижон вилоятида амалга оширилиши режалаштирилаётган йирик лойиҳалар ва улар доирасида ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинди. Хусусан, Хонобод шаҳрида қурилиши режалаштирилаётган дата марказ лойиҳаси юзасидан фикр алмашилди.

Шунингдек, инвестор томонидан Андижонда барпо этилиши режалаштирилган NOOR GARDEN кичик шаҳарчасига инвестиция киритиш, шаҳар инфратузилмасини яхшилашга қаратилган лойиҳаларни молиялаштиришга қизиқиш билдирилди.

ECADI вакиллари Андижон вилоятининг ривожланиш истиқболларига катта қизиқиш билдириб, келгусида йирик лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш истагини қайд этди. Компаниянинг халқаро тажрибаси замонавий архитектура ва шаҳарсозлик ечимларини ишлаб чиқишда ҳамкорлик учун муҳим асос бўлиб хизмат қилиши мумкин.

Мулоқот давомида инвестиция ва лойиҳалаш йўналишларидаги ҳамкорликни ривожлантириш, истиқболли лойиҳалар бўйича музокараларни давом эттириш имкониятлари кўриб чиқилди.